«марказий банк» тегли мақолалар


Янги рекорд: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
8 ноябрь 2024, 14:24

Янги рекорд: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди

Октябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин нархининг ошиши фонида яна 2 млрд долларга ошиб, 43,1 млрд долларга етди. Кўрсаткич кетма-кет тўртинчи ой рекордини янгилади. Марказий банк оз миқдорда қимматбаҳо металл сотиб, қимматли қоғозлар харид қилди.

«3 марта чақириб, огоҳлантирганмиз». Марказий банк — UPay фаолияти чеклангани ҳақида
4 ноябрь 2024, 19:23

«3 марта чақириб, огоҳлантирганмиз». Марказий банк — UPay фаолияти чеклангани ҳақида

Марказий банк раиси UPay`га чеклов киритилишидан олдин компания 3 марта огоҳлантирилганини таъкидлади. Аввалроқ регулятор тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ой муддатга чеклаган, корхонанинг она компанияси ҳисобланган Humans эса чекловлар сабабидан ОАВ орқали хабардор бўлганини қайд этганди.

«Бизда назорат нисбатан кучли». Марказий банк раиси — АҚШнинг Ўзбекистон компанияларига нисбатан санкциялари ҳақида
4 ноябрь 2024, 18:14

«Бизда назорат нисбатан кучли». Марказий банк раиси — АҚШнинг Ўзбекистон компанияларига нисбатан санкциялари ҳақида

Маҳаллий банклар ёздаёқ АҚШ санкцияларига учраган Ўзбекистон компаниялари билан операцияларни тўхтатди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, нисбатан кучли назорат мамлакатга санкциялар хавфини камайтириш имконини бермоқда.

2025 йилда долларнинг ўртача йиллик курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда
4 ноябрь 2024, 15:36

2025 йилда долларнинг ўртача йиллик курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда долларнинг сўмга нисбатан ўртача йиллик курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу 2024 йил кутилаётганидан 4,8 фоизга кўп. Миллий валюта курсининг 100 сўмга қадрсизланиши бюджет харажатлари 240 млрд сўмга ошишига олиб келади.

«Бу хатар». Марказий банк раҳбари Ўзбекистоннинг газ ва нефть таъминотида Россияга қарамлиги ҳақида
4 ноябрь 2024, 14:59

«Бу хатар». Марказий банк раҳбари Ўзбекистоннинг газ ва нефть таъминотида Россияга қарамлиги ҳақида

Ўзбекистон газ, нефть ва бензиннинг асосий қисмини Россиядан импорт қилади. Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов таъминотдаги бир мамлакатга қарамлик ҳақидаги саволга жавоб бериб, бу хатар эканини тан олди ва логистикадаги узилишлар ички нархларга таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади.

Валюта курси 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3−0,4 фоиз пункти даражасида таъсир қилиши мумкин — МБ
1 ноябрь 2024, 17:42

Валюта курси 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3−0,4 фоиз пункти даражасида таъсир қилиши мумкин — МБ

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регулятор ҳисоб-китобларига кўра, валюта курси 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3−0,4 фоиз пункти даражасида таъсир қилиши мумкинлигини айтди. У, шунингдек, келаси йил олтин нархи ҳозиргидан қисман пасайиши кутилаётганини таъкидлади.

Таргетга эришиш муддати макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсир кўрсатмаслик мақсадида узайтирилди — МБ
1 ноябрь 2024, 12:22

Таргетга эришиш муддати макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсир кўрсатмаслик мақсадида узайтирилди — МБ

Марказий банк 5 фоизлик инфляция бўйича таргетга эришиш муддатини учинчи бор кечиктирди. МБ раиси барқарор институционал шароит яратмай туриб, ялпи талабни чекловчи кескин чоралар кўриш иқтисодий фаоллик ва молиявий барқарорликка жиддий хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлади.

Октябрда доллар курси қандай ўзгарди?
31 октябр 2024, 23:17

Октябрда доллар курси қандай ўзгарди?

Сўм учинчи ойдирки, долларга нисбатан бироз қадрсизланмоқда. Октябрь ойи охирида доллар курси 59 сўмга (+0,46%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 8,8 фоизга нисбатан атиги 3,5 фоиз девальвацияга учради.

Тўққиз ойда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11,3 млрд долларга ошди
31 октябр 2024, 23:02

Тўққиз ойда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11,3 млрд долларга ошди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 34,8 фоизга ошиб, 11,3 млрд долларни ташкил этди. Жанубий Корея, Буюк Британия, Польша ва БААдан тушумлар кескин ошди, Россиянинг улуши эса пасайишда давом этмоқда.

2025 йил апрелида газ ва электр энергияси тарифларининг ошиши инфляцияга қандай таъсир қилади?
31 октябр 2024, 22:38

2025 йил апрелида газ ва электр энергияси тарифларининг ошиши инфляцияга қандай таъсир қилади?

2025 йил апрелида электр энергияси ва газ нархининг ўсиши инфляция даражасини қўшимча 1,5−1,8 фоиз пунктига оширади ва бу омил келаси йил учун инфляция прогнозида ҳисобга олинади, деди МБ раиси. Шу билан бирга, майдаги нархлар ўсишининг таъсири дастлабки ҳисоб-китоблардан юқори бўлиб чиқди.

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
31 октябр 2024, 12:48

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. Регулятор инфляцияни оширувчи босимлар сақланиб қолаётганини қайд этди. Йил якунида умумий инфляциянинг 9,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Марказий банк регулятор номи билан фирибгарлик қилинаётганидан огоҳлантирди
28 октябр 2024, 13:08

Марказий банк регулятор номи билан фирибгарлик қилинаётганидан огоҳлантирди

Марказий банк фуқароларнинг онлайн фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди. Одамларга регуляторнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юборилмоқда.

Кредитларнинг қимматлашиши ва рўйхатдан ўтказиш тўловининг жорий этилиши фонида автомобиль бозорида талаб пасайди
26 октябр 2024, 10:26 1

Кредитларнинг қимматлашиши ва рўйхатдан ўтказиш тўловининг жорий этилиши фонида автомобиль бозорида талаб пасайди

Ўзбекистонда январь-июнь ойларида автомобиль нархлари ўсиши секинлашди. Бу автокредитлар фоиз ставкаларининг ошиши ҳамда бундай кредитлар берилишининг 2,1 баробарга камайиши фонида юз берди. Бозордаги фаолликнинг пасайиши автомобилларни рўйхатдан ўтказиш тўлови оширилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Муомаладаги нақд пул улуши 20,7 фоизгача камайди, картадаги маблағ камроқ нақдлаштирилмоқда — МБ
23 октябр 2024, 22:23

Муомаладаги нақд пул улуши 20,7 фоизгача камайди, картадаги маблағ камроқ нақдлаштирилмоқда — МБ

Январь-сентябрда муомаладаги нақд пул улуши йиллик кўрсаткичда 3,2 фоиз бандга — 23,9 дан 20,7 фоизга пасайди, деб хабар қилди Марказий банк. Карта эгалари маблағларини тобора камроқ нақдлаштирмоқда.

Инфляцион таргетга эришиш муддати нега 2026 йилгача сурилди?
23 октябр 2024, 20:14

Инфляцион таргетга эришиш муддати нега 2026 йилгача сурилди?

Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев нима учун Ўзбекистонда инфляцион таргетга эришиш муддати 2025 йил эмас, 2026 йилга тўғри келиши кутилаётганини изоҳлади. Муддатнинг учинчи бор кечиктирилишига энерготарифларнинг икки босқичда оширилиши ва бошқа омиллар таъсир қилган.

Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш учун йиғилишни кейинга қолдирди
17 октябр 2024, 12:30

Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш учун йиғилишни кейинга қолдирди

Марказий банк халқаро ташкилотларнинг янгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилинишини кутмоқда. Шу муносабат билан регулятор асосий ставкани кўриб чиқиш учун йиғилишни бир ҳафтага қолдиришга қарор қилди.

Ўзбекистонда уйларни, жумладан, ипотекага сотиб олиш қийинлашди, «нархлардаги тузатишлар» хавфи сақланиб қолмоқда. МБ шарҳи
16 октябр 2024, 22:06

Ўзбекистонда уйларни, жумладан, ипотекага сотиб олиш қийинлашди, «нархлардаги тузатишлар» хавфи сақланиб қолмоқда. МБ шарҳи

Ўзбекистонда 2024 йил илк ярмида уй-жой нархи юқорилигича қолмоқда — унинг бозор нархи фундаментал («объектив») нархдан 28% юқори, дея қайд этади МБ. Нархлар иш ҳақига нисбатан 1,8 баравар тезроқ ўсмоқда ва бу келажакда нархларнинг пасайиши хавфидан далолат беради, деб ҳисоблайди регулятор.

Долларнинг расмий курси илк бор 12 800 сўмдан ошди
14 октябр 2024, 20:17

Долларнинг расмий курси илк бор 12 800 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банкининг АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси илк бор 12 800 сўмдан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 3,76 фоизга қадрсизланди.

Ўзбекистонда ипотека бозори совимоқда: уй-жой сотиб олиш учун ажратилган кредитлар ҳажми қисқарди
14 октябр 2024, 17:03

Ўзбекистонда ипотека бозори совимоқда: уй-жой сотиб олиш учун ажратилган кредитлар ҳажми қисқарди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ипотека кредитлари ҳажми 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,1%га — 11,7 трлн сўмга, олувчилар сони эса қарийб 20%га камайди. Шунингдек, ажратилаётган ипотекаларнинг ўртача миқдори 19,9%га — 274 млн сўмга, банкларнинг фоиз ставкалари эса 23,8%дан 25%га ошди.

Ўзбекистонликларнинг валюта курсидаги ўзгаришларга нисбатан инфляцион кутилмалари ортди
13 октябр 2024, 09:24

Ўзбекистонликларнинг валюта курсидаги ўзгаришларга нисбатан инфляцион кутилмалари ортди

Марказий банкнинг сентябрь ойидаги сўровига кўра, Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорлик вакиллари йиллик инфляцияни прогноз қилишда валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ хавотирлари кучайди. Шунингдек, улар коммунал хизматлар, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошишини тахмин қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг